
Мбаппе ПСЖ устидан зўравонлик юзасидан шикоят қилди
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Пари Сен-Жермен" устидан маънавий зўравонлик бўйича шикоят қилди. Париж прокуратураси ушбу иш бўйича тергов бошлади, деб хабар бермоқда AFP.
Манбага кўра, Мбаппе 2025 йилнинг май ойида ПСЖ устидан ариза топширган. У 2023 йилда клуб томонидан "маънавий таъқиблар" ва зўравонликлардан шикоят қилган. Ўшанда ПСЖ кетиш истаги туфайли Килианни машғулотлар ва ўйинлардан четлатган эди. Футболчи фақат "конструктив музокаралар"дан сўнг (ОАВ таърифи) тўпга қайтарилди.
Манбанинг таъкидлашича, Мбаппе билан боғлиқ вазиятдан ташқари, ПСЖ билан боғлиқ бир неча ҳолатлар қайд этилган. 2025 йил 26 июнь куни Париж клубига нисбатан тергов бошланди.
Фикрлар