Мбаппе ПСЖдан Месси бошлиқ аргентиналикларни йўқотишни талаб қилмоқда
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб президенти Нассер Ал-Хелаифийдан жамоадаги аргентиналик футболчилар диаспорасига барҳам беришни талаб қилмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, 23 ёшли футболчи клуб билан янги шартнома тузганидан кейин ўзини бошқача тута бошлади.
Мбаппе аксарият жамоадошларининг ўйини ва хатти-ҳаракатларига нисбатан норозилик билдирмоқда. Унинг бошқа ўйинчилар билан муносабати сезиларли даражада ёмонлашган.
Килианга жамоада аргентиналикларнинг таъсири кучли экани ҳам маъқул келмаяпти. Айни пайтда ПСЖда бу мамлакат вакилларидан Лионель Месси, Мауро Икарди, Леонардо Паредес бор. Яқинда Анхель ди Мария Парижни тарк этди. Шунингдек, испаниялик Андер Эррера, бразилиялик Неймар ва костарикалик Кейлор Навас ҳам аргентиналиклар билан бир гуруҳ бўлиб олгани Мбаппенинг ғашини келтирмоқда.
Аввалроқ, Мбаппе Неймар билан зиддиятга боргани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Фикрлар