Мбаппе ПСЖга “уруш” эълон қилди

Франциялик журналист Даниэль Риоло ПСЖ ва Килиан Мбаппе ўртасида юзага келган вазият бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумки, Мбаппе клуб билан шартномани узайтирмаслигини билдирганидан кейин раҳбарият асосий ҳужумчисини трансферга қўйди.

- Кўз олдимизда катта можаро авж олмоқда. ПСЖ Мбаппедан бунақа юришни умуман кутмаган эди. Буни клубга қарши уруш эълон қилиш сифатида баҳолаш керак.

Килиан клубдан норози ва буни энди очиқ айтди. Ҳужумчи лойиҳа келажагига умуман ишонмайди.

Мен клуб бошқарувида бўлганимда уни тезроқ сотиб юборардим. Бир йиллик шартномаси қолган футболчини жамоада ушлаб ўтириб бўлмайди, - деди Даниэль Риоло.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!