Мбаппе "Реал"даги қийин пайтида Роналдудан маслаҳат сўраганини айтди
Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикр билдирди.
"Криштиану Роналду — менинг кумирим. Ўтган мавсум "Реал"да қийинчиликларга дуч келганимда, мен унга қўнғироқ қилдим ва у менга ўзимга бўлган ишончни қайтаришга ёрдам берди. Мен ундан жуда миннатдорман", — деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009–2018 йиллар давомида мадридликлар сафида ўйнаган. 2022 йил охиридан буён у Саудиянинг "Ан-Наср" клубида тўп сурмоқда.
Мбаппе эса "Реал"га 2024 йил ёзида қўшилган. Жорий мавсумда француз ҳужумчиси барча мусобақаларда 35 та ўйинда иштирок этиб, 38 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган.
Фикрлар