Мбаппе "Реал"га янги юлдузни олиб келишда ёрдам бермоқда

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" форварди Килиан Мбаппе жамоасига нафақат майдонда, балки трансфер бозорида ҳам ёрдам бермоқда, деб хабар берди "Transfer News Live" нашри "Defensa Central"га таянган бўлиб.

Tecno

Манбага кўра, Мбаппе Франция терма жамоасидаги жамоадоши — ҳимоячи Ибраима Конатени "Реал" сафида кўришни хоҳламоқда ва уни мадридликлар сафига қўшилишга ишонтираётгани маълум қилинган.

Мбаппега кўра, Конате "Реал"га ўтишни хоҳлайди ва мадридликлардан расмий таклиф кутяпти. Қизиғи, келаси ёзда "Реал" француз ҳимоячисини бепул тарзда олиб келиши мумкин, чунки унинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йил мавсуми охирида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе ҳам "Реал" сафига эркин агент сифатида келган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию