Мбаппе “Реал”га зўр футболчи топиб берди
“Реал” ёзги трансферлар даврида “Бавария”да порлаётган ҳужумкор футболчи Майкл Олисени сотиб олиши мумкин.
E-Noticies нашри маълумотига кўра, мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбариятига агар ёзда Винисиус Жуниор ёки Родриго клубни тарк этадиган бўлса, бўшайдиган ўринга Майкл Олисени олишни маслаҳат берган.
Мбаппе фикрича, “Реал” ҳужум динамикасида ўзгаришлар қилиши керак ва Франция терма жамоасида ўзи билан бирга ўйнайдиган Олисе бу ишни зўр уддалай олади ва мадридликлар ўйин услубига жуда мос тушади.
Майкл Олисе 2024 йилда “Кристал Пэлас”дан “Бавария”га 53 миллион евро эвазига ўтган эди. Мюнхенликлар сафида унинг ишлари юришиб кетди.
“Бавария” билан 2029 йилнинг ярмигача шартнома имзолаган франциялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 34 ўйин ўтказиб, 13 гол урди ва 25 та голли узатма берди.
Фикрлар