Мбаппе сардорликка лойиқ эмас, уни захирага михлаган бўлардим!
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Эммануэль Пети ҳозирги таркибнинг энг машҳур футболчиси Килиан Мпаббени танқид қилди.
- Ҳозирги пайтда Килиан Мбаппе сардор номига муносиб эмас. Чунки у масъулиятни етарли даражада ўзига олмаяпти. Табиийки, ярим финалад майдонга тушади. Чунки рақиб Испания. Бошқа ҳолатда мен уни захирага михлаган бўлардим, - деди Эммануэль Пети.
Маълумки, Килиан Мбаппе Германия майдонларидаги қитъа чемпионатида кутилган даражада ўйнай олмаяпти ва кўп танқидларга сабаб бўлмоқда.
Мутахассисларнинг буни Франциядаги сиёсий ҳолат, ҳужумчининг спорт формаси юқори эмаслиги ва биринчи турда бурнини синдириб олгани билан изоҳлашга ҳаракат қилмоқда. Мбаппе чемпионатда тўрт марта майдонга тушиб, битта гол урди холос.
Фикрлар