Мбаппе: Шарманда бўлдик
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг охирги турида “Реал” Лиссабонда “Бенфика”дан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, 1/8 финалга тўғридан тўғри чиқиш имкониятини бой берди.
Мадридликларнинг иккала голига муаллифлик қилган Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси “Бенфика” дарвозабони Анатолий Трубин томонидан Тибо Куртуа дарвозасига урилган гол ҳақида фикр билдирди. Трубин голни 90+8-дақиқада киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
- Бугун кўрганларимиз, бу нормал ҳолат эмас. Тўртинчи гол — бу шармандалик, аслида учинчи гол ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади, фақат уларни ўтказиб юборганимиз учун бироз уят.
Биз буни тузатишимиз керак, чунки бунгача учта ўйинни яхши даражада ўтказган эдик, - деди Килиан Мбаппе журналистлар билан суҳбатда.
“Реал” 15 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга чиқа олмади. “Бенфика” бу ғалабадан сўнг ўтиш ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Фикрлар