Мбаппе тарихий ўйиндаги футболкаси қизалоғидан айрилган рақибга берди (фото)

  • 07 Mar 09:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 26-турида “Нант” дарвозасини ишғол қилиб, клуб тарихида энг яхши тўпурарга айланган эди.

Tecno

24 ёшли тўпурар тарихий аҳамият касб этган ўйинда кийган футболкасини рақиб ўйинчиси Игнатиус Ганагога ҳадя қилди. Икки ҳафта муқаддам Ганагонинг қизчаси ҳаётдан кўз юмган эди.

ruubd9da0bd3a

23 ёшли Игнатиус Ганаго Камерун терма жамоаси ҳужумчиси ҳисбланади. Унинг беш ёшли қизи Хлоя касаллик туфайли узоқ яшамади. Хлоя Ганагонинг ягона фарзанди бўлиб, онаси билан Камерунда истиқомат қиларди.

Ганаго жорий мавсумда Франция чемпионатида 19 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.

 

Comments

You must be logged in to commet!