Мбаппеда учта таклиф бор. У қайсини танлайди?

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан ҳисобланади.

24 ёшли футболчи ПСЖдан кетиш истагида юрибди. У мақсадини ёзда амалга ошириши мумкин. Чунки парижликлар сафида Мбаппе Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олишига ишонмайди.

Football Insider нашрининг маълум қилишича, Англия Премьер-лигасининг учта клуби франциялик тўпурарга иш беришга тайёр.

“Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Челси” супертрансферни амалга оширишга рози. Лекин Мбаппени қўлга киритиш осон бўлмайди. Чунки Мбаппе Париж клубида ҳар мавсум учун 100 миллион еврога яқин маош олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!