Мбаппега барибир пул тўламаймиз!

Килиан Мбаппе собиқ жамоаси ПСЖ билан тўланмаган маошлар бўйича судлашмоқда. Франция Профессионал футбол лигаси юридик қўмитаси масалани ўрганиб чиқиб, клуб собиқ ўйинчисига 55 миллион евро миқдоридаги қарзини тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

L'Équipe нашрининг маълум қилишича, Париж клуби хўжайинлари мазкур қарорга қарамай, барибир белгиланган маблағни Мбаппенинг ҳисоб рақамига ўтказиб бермайди.

ПСЖ мутасаддилари ўз қарорлари қонунан тўғрилигига амин эканликларини таъкидлашмоқда ва бу борада Килиан билан судлашишга тайёрликларини билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе ПСЖдан 2024 йилнинг апрель, май, июнь ойлари учун ўзига тегишли бўлган маош ва бонусларини тўлаб берилишини талаб қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!