Мбаппени ҳақорат қилган мухлис қамалиши мумкин

  • 10 сентябрь, 23:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Овьедо" мухлиси Килиан Мбаппе нисбатан ирқчилик ҳаракатлари туфайли хибсга олинди.

24 август куни Ла Лиганинг 2-тур ўйинида "Реал Мадрид" сафарда "Реал Овьедо"ни 3:0 ҳисоби билан мағлуб этди.

Tecno

"Марcа" нашри Астурия полициясининг бош бошқармасига таяниб хабар беришича, ҳибсга олинган "Овьедо" мухлиси ўйиннинг 37-дақиқасида Мбаппе гол урганидан сўнг имо-ишоралар ва овозлар билан маймунни тасвирлаган. Ўйин якунида Профессионал футбол лигаси (LFP) бу ҳодиса ҳақида маълум қилиб, воқеа тасвирлари телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқалганини таъкидлади.

Полиция бўлимида кўрсатма берганидан кейин, ҳибсга олинган мухлис судга олиб борилди. Жазо чораси сифатида "Спортда зўравонлик, ирқчилик, ксенофобия ва муросасизликка қарши курашиш тўғрисида"ги қонунда назарда тутилган 60 мингдан 650 минг еврогача жарима ҳамда спорт тадбирларига қатнашишни тақиқлаш таклиф этилди. Шунингдек, тенглик ҳимояси ва камситишга қарши курашиш бўйича жиноят ишлари прокуратурасига ҳам тергов ҳақида хабар берилди. Жиноят қонунчилигига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик учун уч йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!