Мбаппени қўлдан чиқарган ПСЖ “Реал”нинг икки юлдузини олиб кетмоқчи

  • 24 Oct 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти испаниялик бош мураббий Луис Энрикенинг олдига асосан франциялик футболчилардан иборат кучли жамоа шакллантириш вазифасини қўйган.

Tecno

Айни пайтга клуб мутасаддилари “Реал”да ўйнаётган Франция терма жамоасининг икки нафар ўйинчисини трансфер қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Парижликлар Эдуардо Камавинга ёки Орельен Тчуаменини Францияга қайтармоқчи.

ПСЖ икки ўйинчидан бирини мавсум якунланганидан кейин трансфер қилишга уриниб кўради.

Парижликларнинг қизиқиши бежиз эмас. Камавинга ва Тчуамени “Реал”да майдон марказида мувозанатни ушлаб тура оладиган муҳим ўйинчиларга айланган. Луис Энрике Мадрид клубидаги бу услубни ўз жамоасида ҳам шакллантирмоқчи.

Манбаларнинг таъкидлашича, Луис Энрикега Эдуардо Камавинга вариант кўпроқ маъқул келяпти. Испаниялик мутахассис бу футболчининг универсаллигига юқори баҳо беряпти. Камавинга таянч ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳимояни ҳам уддалайди ва ҳужум ташкил қилишга ҳам уста ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!