Мбаппенинг "Реал"га ўтиши яна бир йилга кечикиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ форварди Килиан Мбаппени қачон сотиб олиши борасида бир қарорга келди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 20 ёшли французни 2020 йилнинг ёзида сотиб олишни режалаштирмоқда. Унинг жорий ёзда сотиб олиниши эҳтимоли жуда кам. Чунки, жамоа бошқа футболчиларни харид қилишга катта маблағ сарфлаб юборди.

Бироқ, агар Мбаппенинг “Реал”га ўтиш истагини билдирса, мадридликлар у билан музокараларни бошлашлари мумкин.

Маълумот учун, Мбаппе ўтган мавсум ПСЖ сафида 43та ўйинда майдонга тушди ва 39та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!