Мбёмо "Манчестер Юнайтед"даги илк мавсумига баҳо берди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Брайан Мбёмо клубдаги дебют мавсуми ҳақида фикр билдирди.
Якшанба куни “қизил иблислар” ўз майдонида “Ноттингем Форест”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Камерунлик футболчи учрашувнинг 76-дақиқасида ғалаба голини урди.
"Олд Траффорд"даги қандай ажойиб биринчи мавсум! Йўл давомида кўтарилишлар ҳам, қийин паллалар ҳам бўлди. Лекин мақсадимиз доимо бир хил эди ва биз унга футболчилар, мураббийлар штаби ҳамда мухлислар билан биргаликда эришдик.
Барчангиз билан танишганимдан жуда хурсандман ва бу ҳали фақат бошланиши. Келаси мавсумда кўришамиз", — деб ёзди 26 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Брайан Мбёмо ўтган йилнинг июль ойида "Брентфорд"дан “Манчестер Юнайтед”га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
У жорий мавсумда манчестерликлар сафида 33 та ўйинда 11 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Фикрлар