МДҲ ўйинларида Ўзбекистон каратэ терма жамоаси 5 та медални қўлга киритди

Россиянинг Қозон шаҳрида ташкил этилган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, ижобий натижалар қайд этди.

Жумладан, кеча бўлиб ўтган баҳсларда -68 кг вазн тоифасида татамига чиққан  Дилдора Алиқулова барча рақибаларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, -50 кгда Насибабону Нарбаева ва  +68 кгда Моҳларой Ҳакимжонова турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, -61 кгда Бону Эгамбердиева ҳамда -84 кгдаги вакилимиз Исломжон Сатторов бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа каратэ терма жамоаси Ўзбекистон делегациясига 5 та медални тақдим этди.

м2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!