Мэдисон Киз Майамида қоқилди
Zohir2018
Мэдисон Киз учун яккалик баҳслари якунланди
Америкалик ва австралиялик Саманта Стосур учрашувига Майами шаҳри мезбонлик қилди. Улар "Miami Open" турнирининг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.
Мазкур баҳсда Мэдисон кутилмаганда рақибига 4:6, 6:4, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва яккаликлар ўртасидаги иштирокини якунлади.
Энди "Премьера" туркумига кирувчи мусобақанинг учинчи даврасида Стосур ҳамюрти Эшли Бартига қарши ўйин ўтказади.

Изоҳлар (0)