Меҳди Тареми: "Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда энг кучлилардан бири"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми "ЖЧ-2026" саралаш босқичида Қирғиз Республикасига қарши учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди ва ўз фикрларини билдирди. 

Нафақат Осиёда ва балки дунёда осон ўйналадиган ўйин йўқ. Мана шу босқичга чиқиш ҳам осон бўлгани йўқ. Жаҳон чемпионатига чиқиш осон, деган гап нотўғри.

Бизнинг устувор вазифамиз жаҳон чемпионатига чиқиш. Рақибларимиз ҳақида гапирадаган бўлска, Қатар икки карра Осиё чемпиони, БАА ҳам ўзига яраша таркибга эга, Ўзбекистон эса гуруҳда энг кучлилардан бири ва бунга даъвогарлик қилмоқда.

Илгари биз бир неча марта жаҳон чемпионатига чиққандик, энди эса бизга ҳам осон бўлмайди. Балки сизнинг нуқтаи назарингизда бошқачароқдир, лекин футболчиларимиз нуқтаи назаридан бундай эмас.

Қирғиз Республикаси жуда яхши жамоа ва турли хил тактикаларда ҳаракат қилади ва шунинг учун улардан аниқ нимани кутишни билмаймиз. Айниқса ҳимоя чизиғи тартибли. Қарши ҳужумларда ҳаракат қилишини ҳам яхши биламиз. Ҳеч бир рақибимизга паст баҳо бермаймиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!