Мексика терма жамоаси етакчиси ёзда "Атлетико"га ўтади

  • 09 Mar 17:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Порту" ярим ҳимоячиси Эктор Эррера "Атлетико"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли мексикалик футболчи “матрасчилар” сафига мавсумлар оралиғида кўчиб ўтади. Томонлар бу борада ўзаро келишувга эришиб бўлишган.

Маълумот учун, Эррера “Порту” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 42та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!