Мен айтган маош берилмаса, кетаман!
“Милан” асосий ҳужумчиси Рафаэль Леаудан қуруқ қолиши мумкин, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри.
Португалиялик юлдуз миланликларнинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмаяпти. Клуб истеъдодли ҳужумчига ҳар мавсум учун олти миллион евро маош ва бонуслар таклиф қиляпти. Бонуслар билан даромад 7 миллион еврогача кўтарилиши кўрсатилган.
Бу таклиф Леауни қониқтиргани йўқ. Футболчи бир йиллик хизмат ҳақи учун 7,5 миллион евро маош белгилаб қўйилишини талаб қилмоқда.
Агар томонлар келиша олмаса, клуб ҳужумчини ёзда сотиб юборади. Чунки унинг амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзида тугайди. Клуб мутасаддилари қимматбаҳо юлдузни эркин агент сифатида текинга кетиб қолмаслиги учун ёзда сотиб юборишга мажбур бўлади.
Фикрлар