“Мен “Барса” ва МЮ таклифини рад этдим!”

“Эвертон” ҳужумчиси Ришарлисон ўзига гранд клублардан таклиф бўлаётганини маълум қилди.

- Менга “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед”да чорлов бўлди. Мен мавсум ўртасида жамоадошларимни ташлаб кетгим келмади. “Барселона” буюк клуб ва мен каталонияликларнинг эътиборига тушганимдан хурсандман, - деди Ришарлисон.

23 ёшли бразилиялик футболчи “Эвертон” сафида 32 та учрашувда 12 та гол урди ва тўртта голли пас берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)