Мен “Челси”да қолмайман!
Ёзда “Челси” сафини бир неча футболчилар тарк этиши кутилмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “аристократлар” етакчиларидан бири Жоржиньо ҳам мавсум тугаши билан Италияга қайтиб кетишни режалаштирмоқда.
30 ёшли футболчига “Ювентус” харидор бўлмоқда. Жорий мавсумда бирорта совринни қўлга кирита олмаган туринликлар таркибини кучайтириш учун бир неча трансферларни амалга оширмоқчи.
Жоржиньонинг лондонликлар билан яна бир йиллик шартномаси бор. Шу боис, уни оладиган клуб 40 миллион евро атрофида харажат қилиши керак бўлади.
Италиялик марказий ярим ҳимоячи мавсум давомида 46 бор майдонга тушиб, тўққизта гол ва тўртта ассист қайд этди.
Фикрлар