Мен чиққан жойларда кўпчилик оёққа туролмайди
“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Фил Фоден жамоасининг афсонавий ўйинчисига айланишни орзу қилаётганини яширмади.
- Мен чиққан жойларда оёққа тура олганлари жуда кам топилади. Ҳозирги жойимгача етиб келганимдан фахрланаман.
“Манчестер Сити”нинг бир бўлаги бўлиш ўзгача ҳиссиёт. Ушбу клуб афсонасига айланишга ва номимни абадиятга муҳрлашга умид қиламан. Ҳозир эса, ажойиб дамлардан баҳра оляпман, - деди Фил Фоден.
22 ёшли футболчи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 24 та учрашувда майдонга тушиб, тўққизта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар