Мен жамоага келадиган ҳар қандай ўйинчини қўллаб-қувватлайман!

“Милан” ёзги трансферлар вақтида янги ҳужумчи олишни режалаштирмоқда. Номзод орасида ПСЖ вакили Мауро Икарди ҳам бор. Миланликлар юлдузи Златан Иброҳимович аргентиналик ҳужумчи трансферига ўз муносабатини билдирди.

- Икарди келадими? Буни клуб ҳал қилади. Мен жамоага янги келадиган ҳар қандай ўйинчини қўллаб-қувватлашга тайёрман, - деди швециялик ҳужумчи.

Икардининг “Милан”га трансфери ҳақидаги хабарлар анча олдин омма эътиборига ҳавола қилинган эди. Бироқ, клублар бу борада музокарани бошлаганича йўқ.

Икарди А Серияда катта тажриба тўплаганини айтиш жоиз. У ПСЖга ўтгунга қадар Италиянинг “Сампдория” ва “Интер” каби жамоаларида узоқ муддат тўп тепган.

28 ёшлиҳужумчи 2019 йили “Пари Сен-Жермен”га 80 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берилди. Якунланган мавсумда Икарди барча турнирларда 28 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 13 марта нишонга олди ва олтита голли пас узатди.

“Милан”га Шомуродов керак!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар