“Милан”га Шомуродов керак!

Ёзги трансфер бозори очилмасидан турли шов-шувли хабарлар чиқа бошлади. Дастлаб, қишки трансферлар вақтида “Ювентус” Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган, кейинчалик “Женоа” президенти туринликлар ҳақиқатан ҳам ўзбек футболчисини суриштирганини тасдиқлаган эди.

Мавсум якунига яқин Жозе Моуриньо “Рома” бош мураббийлигини қабул қилиб олиши ҳал бўлганидан кейин ҳамюртимизга Рим клубидан қизиқиш борлиги маълум бўлди.

Яқинда “Женоа” ижтимоий тармоқлар орқали Милан Бадель ва Элдор Шомуродов суратини қўйгани кўпчилик томонидан ўзбек ҳужумчисининг Милан клублари эътиборига тушганини англатишига йўймоқда.

Италияда эса, “Милан” жамоаси мухлислари бу трансферни муҳокама қилишни бошлаб юборди. Миланлик ишқибозларнинг аксарияти Шомуродов жамоани кучайтиришга қодирлигини айтмоқда.

188826507_4594841467193404_711851609180389899_n

Эътиборингизга “Милан” фанатларининг Шомуродов ҳақидаги фикрларини ҳавола қиламиз.

Tommaso Villano:

Якунланган мавсумнинг боши мослашиш жараёни бўлди ва чемпионат охирига келиб ўзбек ҳужумчиси 6 та учрашувда бешта гол урди. Битта голга ўртача 76 дақиқа сарфлади. Агар у “Милан”да ҳам шу даражада ўйнай олса, албатта, жамоани кучайтирган бўлади.

Simone Battista:

Ҳар қандай вазиятда ҳам Шомуродов Манжукич ва Леауга қараганда жамоа учун фойдали футболчи ҳисобланади. Чунки бу иккисидан ёмон ўйнашнинг иложи йўқ!

Mauro Bianchini:

Бу трансферда мантиқ бор. Шомуродов – А Сериядаги захирадан тушиб гол уриш бўйича энг зўр ҳужумчи. У ўйинга қўшилганидан кейин тўртта гол урди ва битта голли пас оширди. Захира футболчилари орасида бунақа самарадорликка ҳар ким ҳам эриша олмайди. Бунақа ҳужумчи бизга аниқ керак бўлади!

Francesco Franci:

Молиявий инқироз нималаргни келтириб чиқармоқда. Топ-футболчилар ўрнига А Сериянинг ўртамиёна жамоаларидан ўйинчи олишга мажбурмиз.

Maurizio Peccolo:

Менда ғалати ҳиссиёт бор. Охирги маротаюба “Женоа”дан ҳужумчи олганимизда у ўзини кўрсата олмаган эди. 35 миллион еврога харид қилинган Кшиштоф Пёнтек “Милан”да ўзини кўрсата олмаганидан кейин уни 24 миллион евро эвазига қўйиб юборгандик. Шомуродовнинг трансфери ҳам шундай бўлиб чиқмаслигига умид қиламиз.

Vincenzo Marignoli:

Бу трансфернинг тарихий асоси бор. Ўз даврида Андрей Шевченко ва Каха Каладзе клубимиз афсоналарига айланган. Шунинг учун бизга собиқ Иттифоқ ҳудудидан яна бир футболчи керак бўлади!

Alvaro Campeti:

Чемпионлар лигаси олдидан таркибни кучайтириш керак. Йўқса кунимиз 40 ёшли қария Златан Иброҳимовичга қолиб кетади.

Francesco Manna:

Элдорнинг ўйинини “Женоа”га қарши ўтказилган учрашувимизда кўрганман. Ҳаракатчан ва курашувчан ҳужумчи. Биринчи голуни айнан унинг зарбасини  Жанлиужи Доннарумма қайтарганидан кейин ўтказиб юборгандик. Дарвозабондан қайтган тўпни Маттиа Дестро тўрга жойлаганди.

1596709630_0_0_3072_1728_1920x0_80_0_0_0efa6aaafc93416311d414274cb1dc44

Дебют мавсумида Италия футболида саккизта гол уриб, иккита голли пас узатган Элдор Шомуродовга турли жамоалардан қизиқиш ва ҳатто таклифлар бўлиши табиий ҳол, албатта. “Милан” мухлисларининг муносабати бизни хурсанд қилмай қолмайди. Демак, Шомуродов атрофидаги янгиликларни кузатишда давом этамиз...

 Шомуродов қандай ҳужумчи эканини келаси мавсум кўрсатиб беради!

Шомуродовни юлдузли онлар кутмоқда!

Шомуродовнинг кейинги манзили гранд клуб бўлади(ми?)

Шомуродов зўрлигини исботлаб қўйган ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди?

Бизга Шомуродов керак!

Шомуродовнинг бу “ишини” фақат футболчи ва мураббийлар билади холос!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
LiViRpUl+ GeNeO
01/06/2021 09:19
Milanga utsa buladi chunki yaxwi playmekerlar bor menga qolsa milanda qolib ketib mahratini kuchaytirib katta murabiy bulgani yaxwi oxrigi joy milan kegin yowi ham to'g'ri kelmay qoladi omadyor bulsin ukajon
TV TV
01/06/2021 10:01
Гап йук. Шомуродов хакида афсонавий Милан мухлислари шунчалик гапиряпди. Демак Элдорни Топ клубларда уйнашга хам кучи етади бемалол. Демак Элдор Европада номи чикишни бошлабди. Омад Элдор. Факат ва факат сен учун дуо киламиз. Омадингни берсин, бундан хам юкори марраларни забт килгин. Йулинг доимо очик булсин. Терма жасоамиз ЖЧга чикмаганига яраша сенга ухшаган йузбекнинг мард йигитлари билан овуниб юрамиз. 1999 йилдан бери футболга кизикишни бошладим. Неча йиллар кутдим Узбекистонни ЖЧ га чикишини кутдим, ишкилиб армон булиб колмаса булди.
&
Турсун Ғани
02/06/2021 02:35
ШУНАҚА ЯҲШИ САВИЯЛИ ТЎП УЗАТАДИГАН ҲУЖУМНИ ЯҲШИ КЎРАДИГАН ЖАМОАГА ЎТСА ЎЙИНИНИ КУЗАТИШ ЯНАДА ЯХШИ БЎЛАРДИ. ЎЗИ ҲАМ БУНДАНДА КЎПРОҚ ГОЛЛАР УРАРДИ, ЎТГАН МАВСУМ РОЛАНДО МОРАННИНГ ЖЕНОА СИ РОСА ЗЕРИКТИРДИ ЙОЛЧИТИБ ҲУЖУМ ҚИЛМАСДИ, ДАВИДИ БАЛЛАРДИНИ КЕЛГАЧ БИР НАВГА ЎЗГАРДИ ЖАМОА. ЭЛДОРГА РОМА ЁКИ МИЛАН, ЮВЕ КАБИ ЖАМОАЛАРГА ЎТИШ ФОЙДАЛИ ЎЗИ УЧУН. КУТИБ ҚОЛАМИЗ ЯНГИЛИКЛАРНИ. ОЛҒА ЭЛДОР ГОЛЛАР УРИШ НАВБАТИ ЭНДИ МТЖДА СИНГАПУР, САУДИЯ АРАБИСТОН ДАРВОЗА ТЎРЛАРИ ГОЛЛАРИНГНИ КУТМОҚДА.