Мен Мессидан хавотирдаман!

Испания чемпионлигига эриша олмаган “Барселона”нинг тажрибали ҳимоячиси Хорди Альба жамоа етакчиси Лионель Мессининг клубдан кетиб қолишидан хавотирда эканини яширмади.

- “Сельта”га қарши ўтказилган беллашув Месси учун “Камп Ноу”даги  охирги ўйин бўлмаслигига умид қиламиз. Месси яқинда муҳим қарор қабул қилишига тўғри келади, - деб ўз хавотирини билдирди Альба.

Мессининг жамоадошлари аргентиналик ўйинчи камида бир мавсум улар билан бирга тўп тепишини истамоқда. Леонинг ўзи эса, ҳали бир қарорга келгани йўқ ва клуб билан келишувни узайтирмади.

Месси жорий мавсумда Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва тўққизта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!