Мен Моуриньо билан гаплашдим!

“Арсенал” футболчиси Лукас Торрейра янги мавсум олдидан “Рома”га ўтиш имконияти борлигини маълум қилди.

Уругвайлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида “Фиорентина”да ўтказди. Янги мавсумда Торрейранинг “Арсенал”даги жойи кафолатланмаган. Бу ўйинчи бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин.

Торрейранинг ўзи “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньони билан суҳбатлашганини ошкор қилди.

- Жозе Моуриньо билан гаплашдим. У мени ҳайратга солган мураббийлардан бири. “Рома”нинг қизиқиши менга ёқяпти. Лекин улар сафига қўшилиш жуда қийин масала, - деди Лукас Торрейра.

26 ёшли ярим ҳимоячининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!