Мен Муҳаммад Али каби дунёни ларзага соламан

  • 11.01.2026 17:56
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

WBC собиқ чемпиони Деонтей Уайлдер келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

Tecno

"Одамларнинг фикрлаши жуда ғалати. Сен чўққида туриб, ўз ишингни қилаётганингда, улар: “У жанг қилишни умуман билмайди”, дейишади. Кетсанг, қайтишингни истаб: “Бизга эски Уайлдер керак”, дейишади...

Улардан сўрамоқчиман: Ростдан ҳам унинг қайтишини хоҳлайсизми ёки янгисини истаяпсизми?

Биламан, барчани доим рози қилишнинг иложи йўқ. Шунинг учун, айниқса боксда, ҳазил ҳисси ва қалин терига эга бўлиш шарт. Яхшиямки, менда буларнинг ҳаммаси бор. Кўрасиз, мен Муҳаммад Али каби дунёни ларзага соламан", — дея Уайлдернинг сўзларини келтирди "Ready to Fight" портали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!