
Мен учун Гвардиола энг зўр мураббий
“Манчестер Сити”нинг бразилиялик легионери Савио клуб билан амалдаги шартномасини янгилаб, энди 2031 йилнинг ярмигача “шаҳарликлар” сафида қоладиган бўлди.
21 ёшли ҳужумкор футболчи клуб билан шартномани узайтирганидан кейин жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
- Мен Гвардиолани дунёдаги энг зўр мураббий, деб ҳисоблайман. У ҳар доим ўз ўйинчиларига ёрдам беришга интилади. Шахсан менга ҳам жуда катта ёрдам берган.
Гвардиола билан ишлаб кўп нарса ўрганяпман. Ҳар доим унинг гапларига қулоқ тутаман. Мураббий менга бераётган имкониятлардан максимум даражада фойдаланишим керак, - деди Савио.
Бразилиялик футболчи “Манчестер Сити”нинг биринчи жамоаси учун жами 54 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва 13 та ассист ёздириб қўйган.
Комментарии