Менди ва Зинченко "дамини олсин"! "Манчестер Сити" ўзига зўр ҳимоячи топди
"Манчестер Сити" клуби "Порту" ҳимоячиси Алекс Теллес учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, "шаҳарликлар" тез-тез жароҳат олаётган Бенжамен Менди ўрнига янги ҳимоячи сотиб олишни режалаштиришмоқда. Бундан ташқари, “Сити” раҳбарияти жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Александр Зинченконинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйинидан норози бўлмоқда.
АПЛнинг амалдаги чемпиони Теллес учун 30 миллион евро тўлашга тайёр. Бу борада уларга ПСЖ ва "Челси" рақобат кўрсатиши мумкин.
Теллес жорий мавсум “Порту” сафида 40 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар