Мени “Реал”га олиб кетинглар!

  • 02 Apr 13:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ўзини тарбиялаган “Реал”га қайтишни истамоқда,  деб хабар тарқатди Defensa Central нашри.

Tecno

Ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Ҳакимини ПСЖдаги вазият қониқтирмаяпти. Африкалик футболчига жанубий америкалик ўйинчиларнинг муносабати ёқмаяпти. Шу боис, у муҳитни ўзгартиришга қарор қилган.

Ашраф Ҳакими илгари анча ёш бўлгани учун “Қироллик клуби”нинг асосий таркибига кира олмаган. Зинедин Зидан уни икки мавсумга “Боруссия”га ижарага жўнатди. Кейинчалик “Интер” сафига қўшилган Ҳакими ўтган мавсумда Италия чемпиони бўлди. Миланликлар молиявий муаммолар сабабли Ашрафни ПСЖга сотиб юборганди.

Comments

You must be logged in to commet!