Мени “Реал”нинг икки ўйинчиси ҳайратга солди

  • 20 ноябрь, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Франко Мастантуоно жамоадошларидан ким уни энг кўп ҳайратда қолдирганига ҳақидаги саволга  жавоб беришига тўғри келди.

Tecno

Шу йилнинг август ойида “қаймоқранглилар” сафига қўшилган 18 ёшли аргентиналик футболчи ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ва ҳужумчи Килиан Мбаппени алоҳида таъкидлади.

- Жуд ва Килиан жамоада мени энг кўп ҳайратда қолдирди. Беллингем – ақлбовар қилмас даражадаги ўйинчи, унинг техникаси ажойиб, у ўйинга жуда катта таъсир ўтказади.

Мбаппе – туғма тўпурар, топ-ўйинчи,  - деди Мастантуоно Испания оммавий ахборот воситаларига.

23 ноябрь куни “Реал” Ла Лиганинг 13-тури доирасида ўз майдонида «Эльче»ни қабул қилади. Айни дамда Хаби Алонсо жамоаси Испания чемпионати турнир жадвалида “Барселона”ни уч очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!