Мэнни Пакьяо ҳамда Ёрденис Угас илк бора тўқнаш келди (Видео)
8 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 42 ёшли филиппинлик Мэнни Пакьяо (62-7-2, 39КО) ўзининг навбатдаги жангини 21 август куни WВА чемпиони Ёрденис Угасга (26-4, 12КО) қарши ўтказиши ҳақида ҳабар берган эдик.
Аслида, Пакьяо ушбу санада профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) WBC ва IBF камарлари эгаси Эррол Спенс (27-0, 21КО) билан жанг қилиши керак эди. Аммо Спенснинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари туфайли, Угасга қарши рингга кўтариладиган бўлганди.
Бугун, мазкур жанг аввалидаги “Face to face” маросими ўтказилди ва табиийки улар илк бора дуч келди.
Қуйида, ушбу воқелик акс этган лавҳани томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар