Мэнни Пакьяо: "Рингда содир бўлган воқеа, шунчаки, шоу эди"

Флиппинлик 8 вазн тоифаси бўйича собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо машҳур блогер Жейк Пол ва 58 ёшли афсонавий Майк Тайсон ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

“Бу саҳналаштирилган спектакл. Албатта, улар жангга  яхши тайёрланишган. Лекин ҳақиқат шуки, рингда содир бўлган воқеа бу - шоу. Мен бундай шоуларда қатнашмас эдим", - дея Пакьяонинг сўзларини келтирди "TACC".

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни АҚШ нинг Вашингтон шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида Пол ҳакамларнинг якдил қарори билан Тайсонни мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!