Мэнни Пакьяо яна бир йирик турнирда қатнашмоқчи
Филиппинлик бокс афсонаси кутилмаганда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйиндарида иштирок этмоқчи. У декабрь ойида 45 ёшга тўлади. Аммо шунга қарамай фикридан қайтмоқчи эмас.
"Мен бу фикрдан мамнунман. Чин дилдан Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритишни хоҳлайман", - деди собиқ чемпион.
Шунингдек, Пакьяо ўз фаолиятини Олимпиададаги ғалаба билан якунламоқчилигини қўшимча қилди. 17 декабрь куни у 45 ёшни қаршилайди.
Мэнни сўнгги бор рингга 2021 йилнинг августида кўтарилган ва ўшанда Йорденнис Угасга мағлуб бўлган эди.
Фикрлар