Мэнни Пакьяонинг қачон жанг қилиши маълум бўлди

  • 17 ноябрь, 2019, 14:52
  • 0
  • Бокс

WBA нинг ярим ўрта вазн чемпиони Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини келаси йил март-апрел ойларида, Филиппиндаги сиёсий фаолиятидан бўш вақтида ўтказишни режалаштирмоқда. 40 ёшли Пакьяо 2010 йилда мамлакат парламентининг қуйи палатасига депутат бўлди, 2016 йилда эса сенаторга айланганди.

" Март-апрел ойларида жанг ўтказа оламан, чунки у вақтда сенатда танаффус бўлади", -деди боксчи “Manila Bulletin”га берган интервьюсида. Шунингдек, Пакьяонинг кейинги жанги 11 апрел куни бўлиши мумкинлигига ҳам шаъма қилган. Филиппинликнинг АҚШлик  маслаҳатчиси Aл Хаймон ҳамда "Пакьяо MP Promotions" раҳбари Шон Гиббонс ҳам жанг баҳорга режалаштирилганлигини тасдиқлашди:

 "У 2020 йилнинг биринчи чорагида жанг қилади, аммо ҳозирча аниқ сана белгиланган эмас",-деди Гиббонс.

Эҳтимолий рақиблар, икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Денни Гарсия ва тўрт вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майки Гарсия. “Пекмен”нинг бош мураббийи Фредди Роач яқинда Денни Гарсия билан жангни афзал кўришини айтганди. Чунки ярим ўрта вазн тоифасида Микей Гарсия  фақатгина Эррол Спенcдан мағлубиятга учраган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!