Мераб Двалишвили 2015 йилдаёқ фаолиятини тугатиши мумкин эди, чунки...

  • 4 январь, 16:00
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Ўта енгил вазн тоифасида (61 кг) UFC чемпиони Мераб Двалишвили бош оғриғи туфайли фаолиятини якунламоқчи бўлганини айтди.

“2015 йилда нафақага чиқишим мумкин эди. Ўшанда жанг режалаштиргандик, лекин кейин  менда бош оғриғи пайдо бўлди. У шу даражада кучли эдики, ҳаттоки жангдан воз кечишни сўрагандим. Яхшиямки, ўша вақтда қўлқопларимни михга илмаганим”— деди грузиялик You Tube даги "Verse Us With Erik Niksik" каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Двалишвили (18-4) "UFC 311" турнирида россиялик Умар Нурмагомедов (18-0) билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!