
Мераб Двалишвили 2025 йилда 3 та жуда кучли жангчиларни мағлуб этмоқчи
Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Мераб Двалишвили 2025 йил учун режаларини ошкор қилди.
“Янги йилда имкон қадар кўпроқ жангларни хоҳлайман. 18 январь куни Умар Нурмагомедовга қарши баҳсда ғалаба қозонаман, шундан сўнг дарҳол март ойида Пётр Ян, апрелда эса Шон О'Мэлли билан жанг ўтказмоқчиман" - дея Двалишвилининг сўзларини келтирди "ММА Junkie".
Эслатиб ўтамиз, Мераб Двалишвили (18-4) ўзининг навбатдаги жангини 18 январь куни Лос-Анджелесдаги "UFC 311" турнирида россиялик Умар Нурмагомедов(18-0)га қарши ўтказади.
Фикрлар