Мераб Двалишвили бу йил нечта жанг ўтказишини айтди
UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили бурни сингани ҳақидаги хабарлар фонида ўз режалари билан бўлишди.
“Бу йил иккита жанг ўтказмоқчиман — ёзда Пётр Янга қарши трилогия ва яна битта баҳс. Лекин нима бўлишини ким ҳам биларди?! Мен фаол бўлишни ва севган ишимни давом эттиришни хоҳлайман. Чемпион бўлиш ёки бўлмаслигим муҳим эмас, мен шунчаки жанглардан завқланишни истайман. Ғалаба қозониш ёки ютқазишимдан қатъи назар, қўлимдан келганича ҳаракат қиламан ва олдинга интиламан”, — дея грузияликнинг сўзларини келтирди "ММА Junkie".
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили охирги жангини "UFC 323" турнирида ўтказиб, Пётр Яндан ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учраган эди.
Фикрлар