Мераб Двалишвили: "Умар, қани кетдик, ўша лаънати қафасга”
Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Мераб Двалишвили (18-4) россиялик мағлубиятсиз рекорда эга бўлган Умар Нурмагомедов (18-0) билан жангга муносабат билдирди.
“Агар сен рози бўлсанг, мен ҳам қаршилик қилмайман. Қани кетдик, ўша лаънати қафасга”, - деб ёзди Двалишвили "Х" (Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Мераб ва Умар ўртасидаги беллашув 18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган "UFC 311" турниридан ўтказилади.
Фикрлар