Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов ҳақида қандай гаплар айтди?
Грузиянинг UFC жангчиси Мераб Двалишвили россиялик Умар Нурмагомедов ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Мераб, агар сендан Умар Нурмагомедов ҳақида учта яхши гап сўрашса, нима дейсан?
— Умарнинг буюк амакиваччаси бор. Унинг яхши жамоаси бор ва у гўзал жой – Доғистондан," - деди Мераб Нина Драма You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил "UFC 331" турнирида Двалишвили ҳакамларнинг якдил қарори билан Умар Нурмагомедовни таслим этганди.

Фикрлар