Мераб Двалишвили ва мухлиc ўртасидаги жанжал бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлди
Ўта енгил вазн тоифасида (61 кг) амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвили Лас-Вегасда бўлиб ўтган "UFC 310" турнирида мухлис билан юз берган тўқнашувига изоҳ берди. Аввалроқ жангчи қозоғистонлик тадбиркор ва Атирау вилояти кураш федерацияси президенти Арман Тугаев билан жанжаллашгани маълум бўлган эди.
“Бу қозоқ – Умар Нурмагомедовнинг эски дўсти, ҳатто улар бирга вақт ўтказган эски суратлари ҳам бор. Булар шунчаки ифлос ҳийлалар ва доғистонликларнинг провокацияси холос”, — деб ёзди Двалишвили Тугаев билан ўзаро жанжали тасвирланган видео остида.
Эслатиб ўтамиз, грузиялик спортчи навбатдаги жангини 18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган "UFC 311" турнирида ўтказади. Унга россиялик Умар Нурмагомедов рақиблик қилади.
Фикрлар