Мераб Двалишвили ва Пётр Ян ўртасидаги трилогия муддати маълум
UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили амалдаги чемпион Пётр Янга қарши трилогия қачон бўлишини айтди.
"Реваншдан кейин UFC менга "Сиз Ян билан трилогия ўтказасиз" деди. Шундан сўнг анча тинчландим. Май ойида қайтишга умид қилгандим, бироқ Пётр операция қилинди. Ўйлашимча, энди жангимиз июль ойида бўлиб ўтади. Чунки Ян ҳам июль ёки август ойларида қайтишини маълум қилди", - дея грузияликнинг сўзларини келтирди "ММА Mania".
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили "UFC 323" турнирида Пётр Янга қарши реванш ўтказиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра енгилган эди.

Фикрлар