
Мераб Двалишвилини ким тўхтата олади? Россиялик UFC жангчиси жавоб берди
Россиялик UFC жангчиси Ирина Алексеева ўта енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвилини мағлуб эта оладиган жангчи кимлигини айтди.
"Шон О'Мэлли иккинчи баҳсда Мерабга ҳеч қандай қаршилик кўрсатолмади. Грузиялик уни шунчаки йўлдан олиб ташлади. Бироқ менимча, мазкур дивизионда Двалишвилини енгишга қодир битта йигит бор. Бу - Пётр Ян. Чунки у хатолари устида тинимсиз ишлайди ва ҳар сафар янада кучлироқ бўлиб октагонга чиқади. Ушбу тўқнашув супер тарзда ўтишига ишончим комил" - деди Ирина россиялик мухбир Сергей Сорокин билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Пётр Ян "UFC Fight Night 248" турнирида Дейвисон Фигейредуни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.
Фикрлар