“Мерседес” Макснинг жавобини кутяпти

Бир қанча немис манбалари, жумладан Bild ва RTL нашрлари “Мерседес” ҳайдовчилар таркиби борасида якуний қарорга келгани ва Андреа Кими Антонелли 2025 йилда Жорж Расселлнинг жамоадошига айланиши ҳақида хабар берди.

Бироқ, Motosport-Total маълумотларига кўра, "Мерседес" раҳбари Тото Вольфф истеъдодли ўсмирни тўғридан-тўғри "Формула 1"нинг асосий жамоасига ўтказиш борасида ҳали қарор қабул қилмаган.

Қайд этилишича, Вольфф қарор қабул қилишни кечиктиришини сабаби, у ҳали ҳам “Ред Булл”дан Макс Верстаппенни жамоага келишига умид қилмоқда. Гарчи Верстеппеннинг ўзи ҳам 2028 йилгача “Ред Булл”да қолишини таъкидласа ҳам.

Бироқ, айни дамда, нашрнинг бир нечта манбаларига кўра, вазият шундай: “Мерседес” Максга йилига 120 миллионлик таклиф билан чиққан ва ҳозирча нидерландияликдан ҳеч қандай рад жавоби бўлмаган. Тахминларга кўра, Тото амалдаги чемпиондан аниқ жавоб олмагунча жараённи чўзади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!