
"Мерседес" пойгачилари билан янги шартнома имзолади
"Мерседес"нинг Формула-1 жамоаси пойгачилар Жорж Расселл ва Андреа Кими Антонелли билан келаси мавсум учун шартномани узайтирганини эълон қилди.
Иккала пойгачи ҳам "Мерседес" ёшлар дастури тарбияланувчилари ҳисобланади: Расселл унга 2017 йилда, Антонелли эса 2019 йилда қўшилган. Жорж аввалроқ GP3 ва Формула 2 чемпионлигини қўлга киритган ва "Уильямс"даги уч мавсумдан сўнг "кулранг ўқлар" сафига ўтган ва у "қироллик пойгалари"да бешта ғалаба қозонган. Антонелли, ўз навбатида, бир нечта серияларда чемпион бўлди, шунингдек, Формула-1'да дебют қилишдан олдин Формула-2'да бир нечта пойгаларда ғалаба қозонди.
Расселл ҳозирда умумий пойгачилар чемпионлиги жадвалида тўртинчи, Антонелли эса еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар