“Мерседес” пойгачиси 1,5 килограммни деб ғалабадан қуриқ олди

ҲКеча Белгияда “Формула-1”нинг навбатдаги Гранд-Приси ўз ниҳоясига етди. Унда Жорж Расселл маррага биринчи бўлиб етиб келди. Бироқ пойгадан сўнг ҳакамлар британиялик  пойгачининг болиди белгиланган минимал ўғирликдан (798.0 кг) 1,5 килограмм енгилроқ эканини аниқлашди. Шу сабабли “Мерседес” ҳайдовчиси пойгадан четлаштирилди ва унинг ғалабаси финиш чизиғига иккинчи бўлиб келган Люис Ҳемилтонга ёзилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Оскар Пиастри (“Макларен”) ва Шарл Леклер (“Феррари”) эгаллашди.

Чемпионлик учун курашаётган икки давогар Макс Верстаппен ва Ландо Норрис тўртинчи ва бешинчи бўлишди.

Шундай қилиб, Расселлнинг дисквалификация туфайли Ҳемилтон фаолиятидаги 105-ғалабасини қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!