Месси, Суарес, Альба ва Бускетс бир жамоада тўп тепиши мумкин

Дэвдид Бекхэм "Барселона"да тўп тепган ва ҳамон ўйнаб келаётган айрим футболчиларни ўзи эгалик қилаётган "Интер" Майами клубига таклиф қилмоқчи. 

"Marca" нашри хабарига кўра, англиялик собиқ ярим ҳимоячи ўз жамоасида ҳужумчилар Лионель Месси (ПСЖ), Луис Суарес ("Атлетико"), ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ("Барселона") ҳамда ҳимоячи Жорди Альба ("Барселона") каби юлдузларни кўришни истайди. 

Маълум бўлишича, Бекхэм ушбу футболчилар 2023/24 йилги мавсумдан АҚШ клубида фаолиятини давом эттиришига умид қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!