Месси 5 та ўйинда 8 та гол урди, аммо...

Лионель Месси “Интер Майами”даги голли сериясини 5 та ўйинга етказди.

Бугун аргентиналик ҳужумчи Лига кубоги 1/4 финали доирасидаги "Шарлотт"га (4:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда гол урди.

Аввалроқ Месси "Даллас" (4:4, пен. 5:3), "Орландо Сити" (3:1) ва "Атланта"га (4:0) қарши ўйинларда дубль қайд этган бўлса, “Круз Азул”га (2:1) қарши баҳсда ғалаба голини киритган.

Шу тариқа, Месси Лига кубоги доирасида “Интер Майами” сафида ўтказилган 5 та ўйиннинг ҳар бирида гол урди. Аммо у ҳали МЛСда дебют қилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!