Месси 50 млн евролик маошни рад қилган
Ads

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Манчестер Ситидан тушган таклифни рад қилган. Marca нашри тарқатган хабарга кўра, инглиз клуби аргентиналик футболчига шартнома таклиф қилган, аммо бу рад этилган. Манбанинг ёзишича, “Манчестер Сити” Месси учун 100 миллион евро беришга тайёр эканликларини маълум қилган. Шунингдек, футболчининг йиллик маошини 50 миллион еврога этиб белгилаган.

Эсалтиб ўтамиз, Месси ноябрда “Барселона” билан шартномасини узайтирган ва жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланган эди. Ушбу шартномага биноан 30 ёшли ўйинчининг йиллик маоши 30 миллион евро, бонуслар билан эса – 43 миллионни ташкил қилади. Унинг нархи эса, 700 миллион евро қилиб қайд этилган.